Жамоат хавфсизлиги университети Тарбиявий ва мафкуравий ишларни ташкил этиш бўлими, Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишлаб Университет ҳарбий хизматчилари ва талабалар оъртасида иншолар танлови ўтказилди.
Ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга миллий армиямиздан фахрланиш туйғуларини сингдириш каби эзгу ғояларни ўзида мужассамлаштирган ушбу танловда 700 га яқин курсантлар, муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда талабалар иштирок этди.
Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходимларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов иштирокчиларининг иншолари адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида баҳоланди.
“Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги” мавзусида иншолар танловида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар Университет қўмондонлиги томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бўлишмоқ: