Жамоат хавфсизлиги университетида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди

30.Окт.2024

Тарихимизга бир назар солсак, қанчадан қанча буюк ишлар бошида Тўмарис, Бибихоним, Нодирабегим, Увайсий, Зулфия каби аёллар турганига гувоҳ бўламиз. Улар ўз жасорати, ақл-идроки ва мардлиги билан тарихга ўз исмларини муҳрлаб қўйган. Шундай сиймолар давомчилари эканлигимизнинг ўзиёқ бугунги кун хотин-қизларга ғурур ва шараф туйғуларини ҳис қилишга сабаб бўла олади. Юртимиз мустақилликка эришгач, хотин-қизларнинг ҳар соҳада ижтимоий-сиёсий фаоллигига бўлган эътибор юксалди. Бугунги кунга келиб Янги Ўзбекистонда ҳам хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ҳамда имкониятларини рўёбга чиқариши учун керакли бўлган шарт-шароит яратиш, ижтимоий ҳаётда хотин-қизлар мавқеини оширишга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жамоат хавфсизлиги университетида ҳам профессор-ўқитувчилар ҳамда ҳарбий хизматчилар иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини оширишга оид масалалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Тошмуҳаммедова Дилором Ғофуржоновна иштирок этди. Қўмита раиси ўринбосари Дилором Тошмуҳаммедова Янги Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқейини мустаҳкамлаш борасида давлат аҳамиятига молик салмоқли ишлар амалга ошириб келинаётганлиги, жамият ривожини хотин-қизларсиз, уларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмаслиги, аёлларнинг оилада ҳам, давлат ва жамоат ишларида ҳам эмин-эркин фаолият юритишлари, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида мамлакатмиз миқёсида қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилаётганлиги алоҳида эътироф этди. Давра суҳбатида Университет профессор-ўқитувчилари ижтимоий ҳаётида хотин-қизлар мавқеини янада ошириш юзасидан ўзларининг илмий-амалий таклифларини билдириб ўтишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech