"9-Май хотира ва қадрлаш" куни муносабати билан Амир Темур хиёбони бўйлаб "Жасорат - миллат ғурури ва ифтихори" шиори остида Миллий гвардия ва Ички ишлар органлари отлиқ кавалерия бўлинмалари иштирокида "Отлар паради" бўлиб ўтди. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун ажойиб туҳфа бўлган ушбу парад йиғилганлар кўнглида Ватан туйғуси ва унга бўлган фахр-ифтихорни яна бир карра юксалтирди!
Бўлишмоқ: