7-ОКТАБР КУНИ ПОЙТАХТИМИЗДАГИ АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ МЕМОРИАЛ МУЗЕЙИДА “ТУТИНГАН ОТА-ОНАЛАР ТАЙЁРЛАШ КУРСИ”НИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАМОМЛАГАН ФУҚАРОЛАРГА СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ

13.Окт.2022

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари, полковник С. Мамаюсупов, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Омбудсман) А. Юнусова, Вазирлар Маҳкамаси Болаларни ҳимоя қилиш шўбаси мудири Д. Эрматов ва Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф. Аҳмедовлар қатнашди.
Шунингдек, маросимда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятидан курсларни тамомлаган ота-оналар, Жамоат хавфсизлиги университети “Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ишлаш” кафедраси ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.
Тадбир аввалида сўз олганлар, болалар ҳар бир мамлакатнинг улкан бойлиги эканлигини таъкидлаб, уларга ғамхўрлик қилиш дунёнинг барча минтақасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлигига алоҳида урғу беришди.
Шу билан бир қаторда, бизнинг ўлкамизда ҳам болаларни асраб-авайлаш, айниқса, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини мамнуният билан тилга олишди.
Шундан сўнг, тутинган ота-оналар учун ташкил этилган махсус ўқув курсларини муваффақиятли тугатган фуқароларимизга сертификатлар масъуллар томонидан тантанали топширилди. Серификатга эган бўлган ватандошларимиз ҳам ўз ўрнида ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди.
Тадбир сўнгида, Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари “Янги Ўзбекистон” ансамбли хор, Миллий гвардия ҳарбий мусиқа академик лицейи ўқувчилари ва Тошкент “Темурбеклар мактаби” ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар ҳамда Миллий гвардия ансамбли хонандалари томонидан ижро этилган диотортар наволар барчага хушкайфият бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech