Миллий гвардия Хоразм вилояти "Динамо" жисмоний тарбия ва спорт жамияти ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида спортнинг "футбол" тури бўйича мусобақа ўтказилиб, унда 7 та жамоадан ташкил топган гуруҳлар 3 кун мобайнида биринчилик учун курашди. Кескин ва муросасиз кечган ўйин натижаларига кўра Ички Ишлар бошқармаси жамоаси учинчи ўринни, Давлат хавфсизлик хизмати жамоаси иккинчи ўринни, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси жамоаси эса фахрли биринчи ўринни эгаллади. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Мусобақа илиқ ва дўстона муҳитда бўлиб ўтиб, иштирокчилар ўртасидаги муносабатни янада мустаҳкамланишига ҳисса қўшди. Ғолибларнинг қувончи янги мусобақалар сари интилишига кўмак бериши шубҳасиз.
Бўлишмоқ: