1-июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун концерт дастури ташкил этилди

03.Июн.2024

Бугун, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказига ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг фарзандлари, хизмат бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган хизматчиларнинг оилалари, Тошкентдаги оилавий болалар уйлари, шунингдек, фахрийлар набиралари билан меҳмонга таклиф этилди.

Тадбирда кўплаб ёш томошабинлар учун Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри спектакль ҳамда Ўзбекистон давлат филармониясининг “Булбулча” болалар хор ва рақс ансамбли томонидан “Биз болалармиз” номли концерт дастури намойиш этилди.

Қўғирчоқ театрининг “Қувноқ шоу” спектакли миллий анъана ва урф-одатларимиз, қадимдан шарқ бозорларида намойиш этилаётган театрлаштирилган томошалар ҳақида ҳикоя қилди. Учта асосий қаҳрамон - буффонлар рақсга тушиб, қўшиқ айтишди ва жажжи болажонларни хурсанд қилишди.

Байрам давомида болажонлар шодон кулишди ва хурсандчилик билан қарсак чалиб, рақсга тушди. Ёрқин концерт дастури ёш томошабинларга катта таассурот ва кўтаринки кайфият бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech