Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р. Джураев болалар билан суҳбатлашиб, ушбу оромгоҳда таътил кунлари қандай ўтаётгани, бу ерда улар мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун қандай чора-тадбирлар амалга оширилаётгани билан қизиқди. Қўмондон оромгоҳ тарбиячилари ва ходимлари билан биргаликда ушбу оромгоҳда болалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шу куни Миллий гвардия қошидаги Болалар психологияси маркази мутахассислари томонидан Камондан отиш Федерацияси ва “Paxtakor kids” болалар спорт мактаби иштирокида кўнгилочар тадбир ташкил этилди.
Кун сўнгида Миллий гвардия Ашула ва рақс ансамбли ҳамда “Меҳрибонлик” уйи тарбияланувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури бўлиб ўтди.
Бўлишмоқ: