Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда Давлат байроғи қабул қилинган кунга бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбир давомида ҳарбий хизаматчилар ҳамда йиғилган ёшларга Давлат байроғи тўғрисидаги Қонуннинг мазмун моҳияти етказилди ва ёшлар ижросида байроғимизни тараннум этувчи шеърият кечаси ўтказилди.
Шунингдек, Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси томонидан ҳам тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти Кенгашидан Нафиса Қурбонова ҳамда вилоят Ёшлар иттифоқи ҳарбий бўлим бошлиғи подполковник Раҳмонжон Очиловлар қатнашиб, ҳарбий хизматчиларга байроғимиз тўғрисида керакли ва қўшимча маълумотлар бериб, махсус экран орқали видео лавҳалар кўрсатилди. Тадбир сўнгида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Бўлишмоқ: