Қуролли кучлар ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ватанпарварлик ойлиги доирасида “Очиқ эшиклар куни”ўтказилди.
Миллий гвардия Андижон вилоят бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Андижон ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, ҳалқимиз фаҳри" шиори остида Андижон вилоятида мавжуд олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежининг 250 нафар ўқувчи ёшлари билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчи ёшларда жасурлик ва мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини шакллантириш, шунингдек уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, Қуролли Кучларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришдир.
Тадбир давомида ўқувчи ёшларга ҳарбий ва техника қурол-аслахалар кўргазмаси, қўл жанги чиқишлари намойиш этилди ҳамда шахмат-шашка мусобақаси ўтказилди. Шундан сўнг ўқувчилар ҳарбий қисм кутубхонаси билан танишдилар.
Бўлишмоқ: