Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси маънавият-маърифат марказида "Ватан равнақи йўлида бирлашайлик!"шиори остида Тошкент шаҳрида жойлашган Қуролли Кучлар тизимидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари Ёшлар етакчилари форуми болиб ўтмоқда.

01.Мар.2023

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 5-июлдаги ПФ-5106-сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 17-ноябрдаги ПҚ-3394-сонли Қарори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Миллий гвардия, Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси тизимида бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил етиш тўғрисидаги Қўшма Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Қуролли Кучлар тизимида фаолият юритаётган ёш ҳарбий хизматчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларга мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик, сиёсий, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушинтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятни рўёбга чиқариш жараёнларига кенг жалб етиш, Иттифоқнинг ҳарбий қисм, муассасалардаги бошланғич ташкилотлари фаолияти самарадорлигини янги босқичга олиб чиқиш, илғор тажрибаларини оммалаштириш мақсадида жорий йилнинг 2-март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси маънавият-маърифат марказида Тошкент шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланг ич ташкилотлар етакчилари ва йўналиш сардорлари билан "Ватан равнаги йўлида бирлашайлик!"шиори остида ёш ҳарбийлар Форуми ташкил етилди.

Ватан равнаги йўлида бирлашайлик!"шиори остидаги мазкур ёш ҳарбийлар Форуми доирасида Иттифоқнинг ҳарбий қисм, муассасалардаги бошланғич ташкилотлари Ёшлар етакчилари томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, еришилган натижалар, йўл гўйилган камчиликлар, шунингдек, истиқболдаги режалар хусусида тангидий руҳда муҳокама йиг илиши, турли соҳалар мутахассислари иштирокида семинар машғулотлари ўтказилди.

Шунингдек, Форумда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар ҳудудий Кенгаши раиси ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган Қуролли Кучлар тизимидаги Ўзбекистон ёшлар иттифогининг бошланғич ташкилотлари Ёшлар етакчилари ва ёналиш сардорлари, билан ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшлар ўртасида очиг мулогот ташкил етилди. Унда ёшлар ўзларини қизиқтирган коплаб саволларга жавоб олдилар.

Форум ишида Иттифогнинг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия. Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ва Давлат божхона қомитаси тизимидаги Тошкент шаҳрида жойлашган 40 та бошланғич ташкилотлар Ёшлар етакчилари ва ёналишлар сардорлари, жами 300 нафар ёшлар иштирок етди.


Форум якунида Ҳарбий оркестр чиқишлари, Ўзбекистон санъат усталари ҳамда ёш ижрочилари иштирокида консерт дастурлари ташкил етилиб, намунали фаолият юритиб келаётган Тошкент шаҳрида жойлашган Қуролли Кучлар тизимидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари Ёшлар етакчиларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech