Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Навоий мангу - барҳаёт» мавзусида маданий - маърифий тадбир ўтказилди

07.Фев.2025

Бугун Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида «Навоий мангу - барҳаёт» мавзусида маданий - маърифий тадбир ўтказилди. 

Тадбирда фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар туман кенгаши депутати Жамила Шермухаммедова, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоира Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи, Биринчи даражали меҳнат фахрийси, дўстлик ордени соҳиби Ғайбулла Қулабдуллаевлар шунингдек, муддатли ҳамда шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Кечада сўз олганлар Навоийнинг ҳаёти, илмий фаолияти, унинг асарлари ва адабиётга қўшган ҳиссаси, шунингдек Ҳирот шаҳри ва Темурийлар давридаги роли ҳақида маъруза қилишди. Шундан сўнг, муддатли ҳарбий хизматчилар Навоийнинг машҳур шеърларини ва «Хамса» асаридан парчаларни ифодали ўқишди.

Тадбир Навоий асарларини чуқур ўрганиш, уларда илгари сурилган умуминсоний ғояларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш, унинг адабиётдаги ўрни ва замонавий жамиятдаги аҳамиятини ўрганишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech