Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди.

07.Фев.2025

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Шеърият мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси беқиёс маънавий хазинадир” мавзусида адабий кеча ташкил этилган бўлиб, унда Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ва муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этишди.

Тадбирда Навоийшунос олим Филология фанлари доктори Олимжон Давлатов ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети Ижтимоий фанлар доктори Сайёра Тўраевалар ҳар икки ижодкор дунё адабиёти тарихида жуда катта ўрин тутишини, халқпарвар давлат арбоби сифатида жамиятда тутган юксак мавқеи, илм-фан, маданият ва санъат, адабиётга қўшган ҳиссаси ҳақида маъруза қилишди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон халқ ҳофизи Эркин Рўзматов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илёс Арабовлар, шунингдек Миллий гвардия ашула ва рақс ансамбли хонанда ва созандалари Алишер Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган куй-қўшиқлари ижро этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech