Ғаллаоролда “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ҳарбий  ватанпарварлик фестивали ўтказилди

03.Янв.2025

Ғаллаоролда “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ҳарбий  ватанпарварлик фестивали ўтказилди. 

Ватанпарварлик ойлиги доирасида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмлар билан ҳамкорликда Ғаллаорол туманида ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, она Ватанни севиш ва уни ардоқлаш муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш мақсадида "Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи халқимиз фахри" шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.

Ватанпарварлик фестивалида сўз олганлар миллий армиямиз куч-қудрати, яратилаётган кенг имкониятлар, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритдилар. Тадбир давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар чиқишлари ҳамда замонавий қурол-яроғлар кўргазмаси ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, ҳарбийлик касбига ҳурмат туйғуларини янада оширди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech