Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг тегишли буйруғига асосан, ҳар йили анъанага айланган “Алвон берет” кийиш ҳуқуқини бериш ва “Довюрак жангчи” фарқловчи нишонини олиш бўйича синовлардан мувофаққиятли ўтган ҳарбий хизматчилар Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқарма бошлиғи томонидан тақдирланди. Эслатиб ўтамиз, мазкур синов- машғулотлари октябрь ойида бир неча босқичлар асосида ўтказилди. Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасидан “Алвон берет” учун 12 нафар, “Довюрак жангчи” учун 6 нафар ҳарбий хизматчилар иштирок этди ва 100% натижа билан барча иштирокчилар синовлардан мувафаққиятли ўтишди.
Бўлишмоқ: