Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, Самарқанд ҳарбий прокуратураси ҳамда ДХХ масъуллари ҳамкорлигида жорий йилнинг 3 чораги якунлари бўйича ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур тадбирда Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ва ҳарбий қисм командирлари, вилоят «Қўриқлаш» бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.
Тадбир аввалида ўтган давр мобайнида бўлинмаларда содир этилган хизмат интизоми ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича сўз юритилди.
Шундан сўнг масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Танқидий руҳда ўтган йиғилиш давомида, ҳар бир йўналишларнинг иш фаолияти таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгиланди.
Бўлишмоқ: