Ҳамкор ташкилотлар ва ёшлар иштирокида "Тинчлик қадри" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

15.Окт.2024

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари иштирокида Фарғона Давлат Университетида талабалар ўртасида “Тинчлик қадри” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда ҳарбий хизматчилар, ИИБ ходимлари, Адлия бошқармаси ходимлари ҳамда университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этдилар. 

Tinchlik... Бу сўз замиридаги оҳанг етмиш икки томиримизга хотиржамлик ва таскин беради. Тинчлик- онанинг фарзандига айтган алласи. Тинчлик-жамиятда янги пайдо бўлган ёш оила. Тинчлик-ҳар бир кун учун айтиладиган шукроналик туфайли тортиқ. Тинчлик-энг улуғ бахт. Унинг қадри тириклик қадар муқаддасдир!

Тадбирда тинчлик – энг катта неъмат, унинг қадрига етиш ва асраб авайлаш ҳар бир инсоннинг зиммасидаги бурч эканлиги таъкидланди. Талабалардан фақатгина ўқиш-интилиш, келажакка катта мақсадлар билан қадам ташлабгина тинчликни абадий қила олишлари юзасидан керакли тавсиялар берилди. Тадбир шукроналик ҳиссига тўлалиги билан барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech