Ҳамкорлик режаси имзоланди

09.Апр.2024

Миллий ггвардия Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Юнусобод туманидаги 7 та умумтаълим мактаблари ўртасида марказда мавжуд 15 га яқин фан ва спорт тўгаракларида ўқувчиларни иштирок этишларини таьминлаш тўғрисидаги ҳамкорлик режаси имзоланди.

Келишувга асосан бугун 5, 9, 17, 43, 51, 70 ва 80-сонли умумтаьлим мактаблари ўртасида мини-футбол бўйича Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш ҳамда уларни фойдали спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича мактаб кесимида саралаш ўйинлари қизғин старт олди. 

Муросасиз ўтган мусобақанинг яримфиналида ҳолибликни қўлга киритган 5 ва 17-мактаб жамоалари финал босқичида 1 ва 2-ўрин учун ўзаро кураш олиб борди. Унда 5-мактаб тенгсиз жамоа бўлди. 

Маьлумот ўрнида айтиш керакки, турнир мактаб жамоалари ўртасида уч босқичда, яьни мактаблараро, сўнг туман ва шаҳар босқичида ўтказилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech