Андижон шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ҳарбий спорт мусобақаси олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган бўлиб, мусобақа доирасида талабалар спортнинг тош кўтариш, узоққа ва яқинга югуриш ҳамда арқон тортиш каби турларида ўз маҳоратини намоён қилиш имкониятига эга бўлдилар. Мусобақа сўнггида энг яхши натижаларни кўрсатган талабалар қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан мукофотланди.
Тақдирлаш маросимида Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинди. Ушбу чиқишлар спортнинг аҳамияти ва ҳарбий хизматнинг шижоатини намоён этди.
Бу каби тадбирларни ўтказиш талабалар ўртасида спортни оммалаштириш, жисмоний ривожланишни рағбатлантириш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
Бўлишмоқ: