Андижон шаҳридаги Президент мактабида "Халқ ва армия - бир тану, бир жон” шиори остида ватанпарварлик тадбир бўлиб ўтди

10.Янв.2025

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ва 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тадбирлар ўтказилмоқда. 

Андижон шаҳридаги Президент мактабида Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, Мудофаа вазирлиги иштирокида "ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАНУ, БИР ЖОН" шиори остида ватанпарварлик тадбир бўлиб ўтди. 

 Тадбир давомида фахрий қоровул чиқишлари, замонавий ҳарбий қурол-аслаҳа кўргазмалари намойиш этилиб, махсус бўлинмалар томонидан турли жанговор чиқишлар ўқувчилар томонидан катта қизиқиш билан кузатилди. 

Тадбирдан кўзланган мақсад, халқ ва армия якдиллигини янада мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборатдир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech