Андижон вилояти Андижон туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида "Ватан муқаддас, уни севиш шарафдир!" шиори остида ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбирда Миллий гвардия, ҳарбий прокуратура ва Ёшлар иттифоқи вакиллари, шунингдек, икки карра Олимпия чемпионни Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси подполковник Хасанбой Дўсматов иштирок этди.
Ҳарбий оркестр, фахрий қоровуллар, техника ва қурол кўргазмалари, ҳамда кўргазмали ҳарбий чиқишлар бўлиб ўтди. Ўқувчиларга саволлар бериш имкони берилиб саволларига тўлиқ жавобларни олдилар, Миллий гвардия синфи ўқувчиларига маҳорат дарслари ҳам ўтказилиб, ўқувчиларни ватанпарварликка даъват қилиш, уларга ҳарбий хизмат ҳақида билим бериш мақсадида ташкил этилди.
Бўлишмоқ: