Андижонда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва уларга самарали ечим топиш мақсадида учрашув ўтказилди.

17.Окт.2024

Ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва уларга самарали ечимлар топиш мақсадида Миллий гвардия Марказий девонидан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш ҳамда шахсий хавфсизлик бўлими мутасаддилари томонидан вилоятларда режа асосида учрашувлар ўтказиб келинмоқда. Навбатдаги учрашув Андижон вилояти бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг оила аъзолари иштирокида умумий ва якка суҳбат асосида ташкил этилди. 

Тадбирда иштирок этган мутахассислар томонидан оилавий муаммолар ва стресс ҳолатлари бўйича маслаҳатлар берилди. Учрашув давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари ўзларини қизиқтирган саволларни бериш имкониятига эга бўлишди. Бундан ташқари, уларнинг соғлигини текшириш мақсадида бошқарма томонидан бирламчи тиббий кўрик ўтказилиб, тегишли тартибда тиббий йўлланмалар берилди, бу эса ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг соғлигини яхшилашга ёрдам беради. 

Ушбу тадбир ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва уларни қўллаб-қувватлашда муҳим роль ўйнайди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech