Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши, Миллий гвардия, Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Андижон шаҳрида жойлашган мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисм билан ҳамкорликда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаб ва мактаб-интернатларнинг “Ватан таянчи” отряд аъзолари ўртасида илк марта “Турон йўлбарслари” ҳарбий-спорт мусобақасининг Андижон вилоятлари босқичи ўтказилди.
Беллашув ҳарбий тайёргарликни ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш, “Темур тузуклари билимдони” каби шартлардан иборатдир.
Якуний натижаларга кўра, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритди ва мусобақанинг республика босқичига йўлланма олди.
Бўлишмоқ: