Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчи, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олиш кунини мазмунли ташкил этиш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейига саёҳат уюштирилди.
Тадбир давомида иштирокчилар музейнинг бой тарихини, маданий меросини ва санъатини ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Музейдаги экспонатлар орқали ўзбек халқининг тарихий, маданий ва ижодий қадриятлари билан танишиш, уларни ҳимоя қилиш ва келажак авлодларга етказиш муҳимлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
Ташриф давомида, ҳарбий хизматчи, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун ўтказилган экскурциялар, ижодий мастер-класслар ва маданий тадбирлар уларнинг дам олиш кунини янада самарали ва манзарали қилди. Бундай тадбирлар нафақат дам олиш, балки бир-бирлари билан алоқаларини мустаҳкамлашга ҳам ёрдам беради.
Бўлишмоқ: