Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Қўриқлаш бошқармаси харбий хизматчи ва ходимлари жамиятга ёрдам бериш, инсонпарварликни кўрсатиш ва халқ саломатлигини сақлаш мақсадида ўтказилган донорлик акциясида фаол иштирок этдилар.
Ушбу тадбирда фаол иштирок этган ҳарбий хизматчилар ва бошқарма ходимлари, қон донорлиги орқали ёрдамга муҳтож фуқароларга саломатликни тиклашга кўмаклашдилар. Донорлик акциясида қатнашиш орқали улар ўзининг инсонпарварлик фазилатларини намоён этиб, муҳим ёрдамни кўрсатдилар.
Миллий гвардия ва Қўриқлаш бошқармаси ходимларининг ушбу тадбирдаги иштироклари, уларнинг жамоатчилик олдидаги масъулиятини намоён этди. Бу каби тадбирлар жамиятдаги ҳар бир шахснинг саломатлигини сақлаш ва ёрдамга муҳтожларга керакли ёрдамни кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга.
Бўлишмоқ: