Ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди

07.Янв.2025

Самарқанд вилоятида Миллий гвардия бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликда ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди. Тадбирда китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, шунингдек, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясини мустаҳкамлашга қаратилган бир қатор фаолиятлар амалга оширилди. 

 Китобхонликни ривожлантиришга қаратилган бу каби тадбирлар, айниқса, ҳарбий хизматчи ва ходимлар нинг маънавий камолоти ва уларнинг касбий фаолиятига ижобий таъсир кўрсатишга хизмат қилади. Шу билан бирга, ҳарбий хизматчиларнинг ўқиш ва билимга бўлган қизиқишини янада ошириш, уларга ёшлар орасида китоб ўқишнинг аҳамиятини тушунтириш мақсадида, танланган китоблар ва уларга оид муҳокамалар ҳам ўтказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech