Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳарбий прокурори, ФВВ Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи ҳамда вилоятдаги бир қатор давлат ташкилотлари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчи ва ходимлари, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этишга қаратилган сайёр қабул ҳамда меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тадбир Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси қошидаги Маънавият ва маърифат марказида ташкил этилди.
Мазкур тадбирда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларини иш билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий муаммоларини эшитиш, фарзандларни МТМ ва таълим муассасаларига жойлаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, меҳнат ярмаркаси орқали ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари учун мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар тақдим этилиб, уларнинг ишга жойлашуви учун зарур кўмак кўрсатилди.
Бўлишмоқ: