Мамлакатимизда сўнги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилаётган чора тадбирлар тинч ва осойишта ҳаётимизни таъминлашга юксак самара бермоқда.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган 6-оилавий поликилиникада шахсий таркибнинг 300 дан ортиқ тизимдаги ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзолари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Бугунги ташкил этилган тиббий кўрикда кардиолог, лор, педиатор, эндокринолог, ҳамда 14 га яқин йўналишларда тажрибали мутахассислар малакали тиббий хизмат кўрсаттилар.
Чуқурлаштирилган тиббий кўрик натижалари билан аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш учун шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.
Бўлишмоқ: