Ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларини дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш мақсадида турли маданий тадбирлар уюштирилмоқда

07.Окт.2024

Тарбия ва маънавият ўчоғи бўлган – театр ҳар бир инсонга ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир. Театрдан маданий ҳордиқ чиқариш учунгина эмас, ундаги намойиш этиладиган спектаклларни томоша қилиб, инсон жамиятдаги воқеликларни, кечинмаларни теран англаши мумкин.

Шу аснода, Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг дам олиш кунини янада мароқли ўтказиш мақсадида Мусиқали драма театрида Махмудхўжа Беҳбудий қаламига мансуб «Падаркуш» деб номланган театр томошаси намойиш этилди.

Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари билан дам олиш кунлари эса Хоразм вилояти Хива шаҳрининг тарихий жойларига саёҳат ташкил этилди.

Қадим Хивани очиқ осмон остидаги музей дейишлари бежизга эмас. Ушбу шаҳарда жойлашган “Ичан қалъа”, “Дишан қалъа” каби меъморий ёдгорликлар, қадимий масканларга қилинган саёҳат ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун халқимизнинг неча минг асрлик тарихи, асори-атиқалари, миллий-маданий қадриятлари билан яқиндан танишиш имкониятини яратди.

Ташкил этилган тадбирдан асосий мақсад, халқимизни юртимизнинг тарихий, маданий ёдгорликлари билан таништириш, миллий қадриятларимиз, қадимий меъморчилик обидаларига, аждодларимиздан қолган меросимизга бўлган эътиборини оширишга қаратилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech