«Бобурнома» асари ўзининг бадиий, тарихий ва биографик аҳамияти билан машҳур бўлиб, дунё тарихининг муҳим манбаларидан бири ҳисобланади. «Бобурнома» нафақат Бобурнинг ҳаётини, балки ўша даврда яшаган бошқа кишиларнинг, жумладан, турли халқлар ва маданиятларнинг турмуш тарзини ҳам тасвирлайди.
Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида ташкил этилган давра суҳбатида Тошкент тиббиёт академияси «Урганч» филали ижтимоий фанлар кафедраси, тарих фанлари бўйича ПҳД Наргиза Худойқулова ҳамда Махмуд Замахшарий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази сектор мудири Шоирахон Содиқовалар ўз маърузалари билан иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларга асар ҳақида қимматли маълумотларни бериб ўтди.
Бу каби тадбирларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳарбий хизматчиларда китобга бўлган муҳаббатни ошириш ва уларнинг маънавий дунёқарашини бойитишга хизмат қилиши шубҳасиз.
Бўлишмоқ: