Ҳарбий хизматчилар билан маънавий-маърифий тайёргарлик дарслари олиб борилди.

13.Сен.2024

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида" ги қарорига асосан, юқори профессионал, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатли, фидойи ва мард ҳарбий хизматчиларни тарбиялаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида мунтазам равишда маънавият дарслари олиб борилмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида бошқарма ва 83721 ҳ/қ ҳарбий хизматчилари иштирокида давлат мадҳияси ижроси ва бошқарма бошлиғи томонидан кун тартиби бўйича вазифалар белгилаб берилганидан сўнг "Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари" мавзуси доирасида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти олиб борилди ва мавзу юзасидан керакли барча маълумотлар бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан айтиб ўтилди.

Дарс давомида ҳарбий хизматчиларга тизимда ва юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан доимий равишда хабардор бўлиш юзасидан тушунчалар берилди. Ўтилган мавзу юзасидан ҳарбий хизматчилар билан савол-жавоб ўтказилиб мавзу бўйича билимлар янада мустаҳкамланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech