Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилар оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, оилавий муносабатларни яхшилаш, таваккалчиликка асосланган татализатор ўйинларини ўйнамаслик, ис газидан огоҳ бўлиш, қўлбола иситиш воситаларидан фойдаланмаслик, ҳарбий хизматчиларнинг руҳиятида салбий ҳолатлар содир бўлганда дарҳол хабар беришлари бўйича Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси шахсий хавфсизлик бўлими бошлиғи, бошқарма тиббиёт бўлими ҳамшираси, ҳарбий қисм командирининг ўринбосари ҳамда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлаш гуруҳ катта офицери томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, коррупция ва бошқа жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида масъулларнинг ишонч рақами ёзилган ташриф қоғозлари берилди.
Бўлишмоқ: