Ҳарбий хизматчилар ўртасида “Унутилмас сиймолар” интеллектуал ўйини ўтказилди

28.Окт.2024

“INFOLIB OʻZBEKISTON-2024” Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида A.S.Pushkin номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказида Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ўртасида “Унутилмас сиймолар” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. 

Иштирокчилар бешта шарт яъни, “Тезкор савол-жавоб”, «Лидерман», “Кинофильмни топ”, “Мантиқий майдон” ва “Унутилмас юлдузлар!” шартлари асосида беллашишди.

Тадбирда иштирокчиларнинг интеллектуал салоҳияти оширилди, хотираси мустаҳкамланди, турли соҳадаги билимлари эса синовдан ўтказилди.

Натижага кўра, биринчи ўрин B.Ziyodullayev, иккинчи ўрин T.Umaraliyev, учинчи ўрин A.Qodirovlarga насиб этди. Ғолибларга ахборот-кутубхона маркази томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech