Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларнинг маънавий дунёқарашларини бойитиш ва маънан етукликларини ошириш, зеҳнларини чархлаш мақсадида китобхонлик кечаси бўлиб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар иштирокида Ўзбекитон Республикаси Президенти томонидан муддатли ҳарбий хизматчиларга совға тариқасида тақдим қилинган "Ўзбекистон тарихи" ва "Темур тузуклари" асар ва китоблари юзасидан бахс-мунозара юритилиб, асарлар юзасидан суҳбатлашилди.
Ушбу тадбир ҳарбий хизматчилар - юрт посбонлари ўртасида китобхонлик саводини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш ва дунёқарашларини кенгайтиришга қаратилган.
Ҳарбий хизматчилар нафақат жисмонан бақувват, балки ақлан етук ва баркамол бўлишлари лозим. Шундагина ҳар қандай ёвуз куч олдида мустаҳкам ҳимоячи ва қалқон бўла олишади!
Бўлишмоқ: