Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирокида Бухоро инновацион таълим ва тиббиёт университети мутахассис психологлари билан ҳамкорликда, “Шахслараро муносабатларда вербал ва новербал мулоқот усуллари” мавзусида семинар-тренинг машғулоти ўтказилди.
Ушбу тадбир давомида иштирокчилар белгиланган муаммоли вазиятни англаш, уни бартараф этишни, ҳаётий ҳамда касбий муҳим малакаларни ривожлантиришни ва фуқаролар билан ўзаро мулоқот жараёнида мулоқот қилишнинг усуллари юзасидан керакли тушунчаларга эга бўлишди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг руҳий зўриқишларини енгиллаштириш мақсадида, уларнинг кайфиятини кўтарувчи ва жамоавий жипслигини оширувчи турли хилдаги психологик тренинглар ўтказилди.
Бўлишмоқ: