Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармасида ҳарбий хизматчилар ва уларнионг оила аъзолари учун “Ватанпарварлик, шукроналик – оиладан бошланади” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Миллий гвардия Марказий девони масъуллари, Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор ташкилотларнинг мутасаддилари иштирок этиб, ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзоларига турмуш ўртоқлари юрт тинчлиги ва халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилаётганлиги, ҳарбий хизматчилар жанговар вазифаларни бажаришда қийинчилик ва машаққатларни оила аъзолари ва ҳамкасбларининг маънан қўллаб-қувватлашлари сабаб уддалай олиши, уларнинг руҳий ҳолати ва кайфияти ижобий бўлиши оилага боғлиқлиги борасида таъкидлаб ўтилди. Давра суҳбатида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Бўлишмоқ: