Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармасида ўз йигитлик бурчини ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчиларни Якшанба дам олиш кунини мазмунли ташкил этиш мақсадида, Урганч шаҳрининг диққатга сазовор масканларига саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида аскарлар Урганч шаҳридаги ʼЪХотира майдониʼʼ, ʼЪДошқонжон бобўʼ зиёратгоҳи ҳамда ʼЪЖалолиддин Мангубердиʼʼ мемориал ёдгорлигига ташриф буюриб, мазкур масканларнинг бой тарихи билан яқиндан танишдилар.
Бу каби саёҳатлар муддатли ҳарбий хизматчиларнинг юртимизнинг шонли ўтмиши билан яқиндан танишиш билан бир қаторда, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда ҳам муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиз.
Бўлишмоқ: