Ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди

08.Ноя.2024

Сўнгги йилларда юртимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилаётган чора-тадбирлар тинч ва осойишта ҳаётимизни таъминлашда юксак самара бермоқда. 

Хусусан, бугун Миллий гвардиянинг жамоат тартибини сақлаш бўйича бригадаси ҳарбий хизматчиларининг оила аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш тадбири амалга оширилди.

Ҳарбийларнинг оила аъзолари УЗД, ЭКГ, қўшимча лаборатория кўриклари ва бошқа замонавий аппаратлар текширувидан ўтиб, педиатр, невропатолог, эндокринолог, кардиолог каби тажрибали шифокорлар қабулида бўлишди.

Мазкур тадбир ҳарбий хизматчилар оила аъзоларига ва фарзандларига соғлиғидаги ўзгаришлар ва мавжуд касалликларни аниқлаб олиш имконини берди.

Кўрик якунида олий тоифали педиатр томонидан болаларнинг соғлом улғайиши йўлида улар мунтазам спорт билан шуғулланишлари лозимлиги ота-оналарга тушунтирилди ва бу борада керакли тавсиялар берилди. 

Бу каби тиббий кўрикларни ўтказишдан мақсад ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларидаги турли хил касалликларни ўз вақтида аниқлаш, олдини олиш ҳамда бартараф этишдан иборат.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech