Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси фаоллар залида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарлар ва уларнинг ота-оналари билан онлайн учрашув ташкил этилди.
Учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари Дилшод Исмаилов иштирок этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини кириб келган янги 2025 йил билан қутлаб, "14 январь — Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан ўз табригини ўқиб эшиттирди.
Учрашув сўнггида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Умид Каримов ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширди.
Бўлишмоқ: