Мудофаа вазирлигига қарашли Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва ҳарбий қисм раҳбарияти ва аскарлар, Темурбеклар мактаби ўқувчилари, Миллий гвардия ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасининг ҳудудий бўлимларига бириктирилган Президент мактаби ва ихтисослаштирилган мактабларнинг ЧКБТ ўқитувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида раҳбар ва ёшлар учрашуви, спорт мусобақалари, кўргазмали чиқишлар, жанговар қуроллар ва ҳарбий анжомлар кўргазмалари, шунингдек Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ансамблининг Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари намойиш этилди. Тадбир якунида мусобақа ғолиблари Ҳарбий қисм ҳамда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан совғалар билан тақдирландилар.
Бўлишмоқ: