Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда бугун ҳарбий хизматчилар учун китоб ярмаркаси ташкил этилди. Мазкур тадбир ҳарбий хизматчиларнинг маънавий савиясини ошириш, китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш ҳамда уларни турли адабиётлар билан таништириш мақсадида ўтказилди.
Ярмаркада муддатли ҳарбий хизматчилар, сержант ва офицерлар ўзларига керакли бўлган китобларни харид қилиш имкониятига эга бўлдилар. Бадиий, илмий-оммабоп, тарихий ва ҳарбий мавзудаги адабиётлар ҳарбийлар учун катта қизиқиш уйғотди. Мазкур тадбир ҳарбий хизматчилар орасида китоб ўқишга бўлган иштиёқни янада оширишга хизмат қилади.
Бўлишмоқ: