Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси билан ҳамкорликда Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда шахсий таркибни маънавий оламини бойитиш ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 (беш) та муҳим ташаббуси”нинг 4-банди Аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида “Китоб карвони” ўтказилди.
Мазкур китоб карвонида Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси томонидан ҳарбий хизматчиларга 400 (тўрт юз) дона ҳар хил турдаги бадиий, шеърий, сиёсий адабиётлар жамланмаси олиб келинди.
Бўлишмоқ: