Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда Қўриқлаш бошқармаси билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Унда Нурафшон шаҳри 9-сонли мактабнинг ўқувчилари иштирок этишди.
Шунингдек, 300 га яқин ёшларга ҳарбий қисмдаги қурол-аслаҳа, ҳарбий техникалар бўйича маълумотлар берилди ҳамда хизмат итларининг ҳаракатлари ва чиқишлари намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини ошириш ва ҳарбий хизматга қизиқишини кучайтиришга хизмат қилади.
Бўлишмоқ: