Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларидан бирида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган ватанпарварлик ойлиги доирасида “Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.
Тадбирда истеъфодаги генерал-майор Р.Атаханов, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академияси ўқитувчиси полковник И.Кучаров, Миллий гвардия Фахрийлар кенгаши раиси нафақадаги полковник М.Мамаюсуповлар ҳарбий қисмга бириктирилган Тошкент вилояти Паркент туманидаги 5-сонли, Чирчиқ шаҳридаги 10-сонли мактаблардан ташриф буюрган ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчиларга бугунги миллий армиямизнинг куч қудрати ва улар учун яратиб берилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишиб, ўзларининг босиб ўтган йўллари ҳақида сўзлаб беришди.
Албатта мазкур учрашув ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида улғайишига, юртига, касбига меҳр-муҳаббатли бўлишига ва халқимизнинг содиқ фарзандлари бўлиб камол топишида муҳим аҳамият касб этади.
Тадбирда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, “Уч авлод учрашуви” сўнгида ҳарбий хизматчиларнинг қурол билан кўргазмали намойиши, оркестр жамоасининг мусиқий чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. Ташриф буюрган фахрийларимизга ҳарбий қисм командирининг қимматбаҳо совғалари ҳамда ташаккурномалари тақдим этилди.
Бўлишмоқ: