Миллий гвардия Марказий девони масъуллари томонидан Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари билан "Оила-жамиятнинг асосий пойдевори" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда сўзга чиққанлар томонидан ёш оилалар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, оилавий муносабатлар мувозанатини таъминлаш, оилалар фаровонлигини ошириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг, ҳар бир оила аъзолари билан ўзаро суҳбат ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
Тадбир доирасида оилалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ташкил этилди. Кўрикка кардиолог, педиатр, терапевт, офтальмолог, лор, невролог, эндокринолог каби мутахассис шифокорлар жалб этилиб, улар иштирокида чуқурлаштирилган кўрик, шунингдек, УТТ ва ЭКГ текширувлари ўтказилди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрик давомида аниқланган бирламчи касалликлар бўйича соғломлаштириш ишларини олиб бориш юзасидан шифокорлар томонидан керакли ва зарур бўлган тавсиялар берилди.
Республикамиз бўйлаб бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.
Бўлишмоқ: