Ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди

14.Ноя.2024

Тойлоқ туманидаги 52-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган навбатдаги ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. 

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси билан ҳамкорликда Тойлоқ туманидаги 52-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 33 йиллигига бағишланган навбатдаги ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг тарихи ва унинг аҳамияти, давлат байроғига ҳурмат, миллий қадриятлар ва Ватанга бўлган муҳаббатни тарғиб қилишга кенг фойдаланишлиги тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида оталиққа олинган ва ўқувчи ёшлар қурол-аслаҳалар кўргазмаси, спортнинг камондан отиш, шашка, арқон тортиш, тош кўтариш бўйича ўз маҳоратларини намоиш этган бўлсалар, байроқни мадҳ этувчи расмлар танлови бўйича ҳам беллашишлар ташкил этилди.

Мусобақа якунида фаол ёшлар ва ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом ва ўқув адабиётлари билан тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар ёшларда Ватанга муҳаббат ва ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган муҳим қадамлардир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech