Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида спортнинг шахмат турини янада оммалаштириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи соврини учун «Шахмат» мусобақаси ўтказилди. Шахмат мусобақасида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси, Қўриқлаш бошқармаси, ДХХ чегара қўшинлари, ФВБ, Божхона бошқармасининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирок этди.
Шахмат мусобақасида ҳарбий қисм ва муассасалардан 50 нафар ёш ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўзаро ақл гимнастикасида беллашдилар. Мусобақанинг вилоят босқичи ғолибларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг диплом, медаль ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Бўлишмоқ: