Ҳарбийлар ва фахрийлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

11.Янв.2025

Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида "14 январь Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан марказ доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби билан узоқ йиллар ишлаган, куч ва ғайратларини ёш ходимларни ўқитиш ва тарбиялаш учун сарф этган фахрийлар билан “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди. Тадбирга узоқ йиллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ходим сифатида, раҳбар сифатида ишлаган истеъфодаги подполковник Холмирзаев Мухиддин Турсунович ва Қуролли Кучлар тизимида ишлаб нафақага чиққан ҳарбий учувчи Фарғона вилояти “Афғон жангчилари” уюшмаси раиси истеъфодаги подполковник Мирзаолимов Бахтиёржон Мирзаевичлар иштирок этдилар. Фахрийларни бой ҳаётий ва касбий тажрибалари билан ёш авлод вакилларини таништириш мақсадида кекса авлод вакиллари билан ёш ходимларнинг давра суҳбати ташкил этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech