Ҳарбийлик касбига қизиқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди

10.Янв.2025

Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармасида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлари билан ҳамкорликда, ҳарбийлик касбига қизиқувчи ёшлар учун “Очиқ эшиклар куни” тадбири ташкил этилди.

  Тадбир иштирокчилари ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий ҳаёти, қўл жанги чиқишларини кузатиш, ақлий ва жисмоний салоҳият касб этадиган ҳарбийлик касбининг нақадар шарафли эканлигини ўз кўзлари билан кўриб, ўзларида ҳам ватанпарварлик туйғулари мужассам эканлигини яшириб ўтиришмади. Шунингдек, ёшлар ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.
  Тадбир давомида, ёшлар учун анжом-аслаҳалар, қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

  Бу каби тадбирларнинг мунтазам ўтказилиши ёшларимизни ватанпарвалик руҳида тарбиялашда ўзининг ижобий самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech