Арнасойда “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди

03.Окт.2024

Арнасой туман Маданият марказида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бош мутахассиси Ғ.Сайдуллаев, тумани бош имом хатиби Р.Нишонов, Арнасой туман ҳокимии ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Хайдарова, Республикаси Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими О.Зоидов, туман ИИБ ўринбосари майёр А.Бобобеков, Миллий гвардия Жиззах вилоят бошқармаси Болалар билан ишлаш бўлими Арнасой туман бўйича катта инспектор катта лейтенант Ш.Қўлдошевлар, тумани ташкилот, корхона ва муассаса раҳбарлари ҳамкорликда “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбири ўтказилди.  

Тадбир жараёнида йиғилиш иштирокчиларига юртимизда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус бериш, соҳта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилиш ва аҳоли орасида носоғлом ақидаларни ва носоғлом фикрларни сингдириш ҳолатлари кузатилаётганлиги тушинтирилиб, диний-маърифий соҳани янада такомиллаштириш, тақиқланган китобларни олиб кирмаслик, жамиятда «Жаҳолатга қарши - маърифат» деган улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда оила муқаддаслиги юзасидан тушунчалар бериб ўтилди. 

Шунингдек, “Кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар” ва “Турк ва Араб” либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш ҳамда ўқувчи ёшларни ҳар хил бузғунчи ёд ғоялар таъсирига тушиб қолмаслиги ҳусусида суҳбатлашилди.

Учрашув давомида Республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, ёшларни ҳар-хил оқимларга тушиб қолишини олдини олиш юзасидан топшириқ ва тавсиялар бериб ўтилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech