Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармасида бўлинмалардаги мавжуд ҳарбий техникалар, хизмат автотранспорт воситалари қиш мавсуми олдидан техник кўрикдан ўтказилди. Унда техникаларнинг созлиги, ёғингарчилик кунларга тайёрлиги, жанговар шайлиги ҳамда мавжуд жиҳозлари ўрганилди. Ҳайдовчиларнинг билим ва кўникмалари, тегишли меъёрий ҳужжатлари кўздан кечирилиб, зарур тавсиялар берилди. Якунда сафдошлари орасида намунали бўлган бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар бошқарма бошлиғи томонидан тегишли тартибди рағбатлантирилди.
Бўлишмоқ: